Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Фабио Миретти фаолиятини А Сериянинг амалдаги ғолиби "Наполи" сафида давом эттириши кутилмоқда.
Corriere dello Sport хабарига кўра, неаполликлар футболчини 12-14 миллион евро эвазига сотиб олади.
Миретти ўтган мавсумни "Женоа"да ижарада ўтказди. У 26 та ўйинда 3 та гол уриб, 3 та ассист берди.













