Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Нуньес "Ал-Ҳилол"га ўтишга рози бўлди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпул"нинг уругвайлик форварди Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубига ижобий жавоб қайтарди. Бу ҳақда журналист Руди Галетти хабар бермоқда.

Манбага кўра, 26 ёшли футболчи "Ал-Ҳилол" билан шахсий шартнома шартлари бўйича оғзаки келишувга эришган. Энди Саудия Арабистони жамоаси Нуньес учун катта пул олмоқчи бўлган "Ливерпуль" билан келишиб олиши керак. Миш-мишларга ишонадиган бўлсак, мерсисайдликларни 70 миллион евролик таклиф қаноатлантириши мумкин.

Нуньес ўтган мавсумда барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 7 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 7та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 15:07, 04.08.2025.
Ўқилди: 1051 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.