"Аякс" клуби расмий сайтида ярим ҳимоячи Элой Гомес Саус "Барселона"дан трансфер қилинганини эълон қилди.
16 ёшли испаниялик амстердамликлар билан 3 йиллик шартнома имзолади.
Элой Гомес Испания ёшлар терма жамоаси сафида 2 та ўйин ўтказган. 2024 йил сентябрь ойида у Италияга қарши иккита ўйинда (4:1, 3:2) майдонга тушди.













