Кириш Регистрация

"РБ Лейпциг" вингерини "Интер"га қўйиб юбормади

Баҳо:
+ | -

"РБ Лейпциг" вингери Антонио Нуса жорий трансфер ойнасида Миланнинг "Интер" клубига ўтмайди.

20 ёшли футболчи бозорда Адемола Лукманга муқобил вариантлардан бири сифатида "нерадзуррилар" томонидан белгиланган эди. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "қизил буқалар" норвегиялик истиқболли футболчини қўйиб юбормайди, чунки Беньямин Шешко ва Хави Симонс шундоқ ҳам жамоани тарк этиши эҳтимоли катта. Тахминларга кўра, икки етакчи кетганидан сўнг Нуса бошланғич таркибда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади ва харидорлар катта миқдордаги маблағдан воз кечишга тайёрлигини билдирган тақдирдагина у бўйича таклифлар кўриб чиқилади.

Transfermarkt портали Антонио Нусанинг нархини 28 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 06:37, 07.08.2025.
Ўқилди: 1370 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик