Кириш Регистрация

Доннарумма атрофидаги вазиятни бир қатор гранд клублар кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

Италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннаруммага "Пари Сен-Жермен"ни тарк этиши кераклиги айтилди ва яқин бир ҳафта ичида вазиятга ойдинлик киритилади. Дарвозабон учун курашда "Манчестер Сити", "Челси" ва "Бавария" клублари иштирок этмоқда, деб хабар беради Football Italia.

Манбага кўра, яқин кунларда "Манчестер Сити" дарвозабон учун курашга фаол қўшилишга тайёр. Шунингдек, куни кеча "Бавария" ҳам қизиқиш билдирганди. "Челси" вазиятни кузатиб бормоқда, аммо ҳозирча Италия терма жамоаси дарвозабонининг трансфери бўйича ҳеч қандай расмий қадам ташлагани йўқ.

Аввалроқ, "ПСЖ" спорт директори Луиш Кампуш "Лилль" дарвозабони Люк Шеваленинг сотиб олиниши фонида жамоанинг амалдаги биринчи рақамли футболчиси Жанлуижи Доннарумманинг кетишини талаб қилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 12:40, 08.08.2025.
Ўқилди: 773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик