Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Жо Роганнинг UFC`даги гонорари очиқланди

Баҳо:
+ | -
UFC шарҳловчиси Жо Роган фаолияти давомида яхшигина бойлик тўплаган, унинг кичик бир қисми дунёнинг энг кучли Лигасидаги фаолияти билан боғлиқ.

Стендап-комик сифатида ҳам машҳур бўлган америкалик 1997 йилда интервью олувчи сифатида UFC билан ҳамкорлик қилишни бошлаган. 2001 йилда, яъни Дана Уайт ташкилот раҳбари бўлгач, Роган промоушеннинг асосий шарҳловчисига айланган. У деярли чорак асрдан бери бу вазифани шараф билан уддалаб келяпти. 

Манбаларга кўра, Роганнинг бойлиги тахминан 200 миллион долларни ташкил этади, бу эса уни UFC билан боғлиқ энг бой одамлардан бирига айлантиради. Шу билан бирга, Роган фақат Лига ойига ўртача бир марта ўтказадиган рақамли турнирларда ишлайди ва ҳар бир шоу учун тахминан 50 минг доллар олади.

UFC шарҳловчиси сифатида ва саҳнада яхши пул топган Роганнинг асосий даромад манбаи унинг "The Joe Rogan Experience" подкасти бўлиб, у дунёдаги энг машҳур кўрсатувлардан бири ҳисобланади. Подкаст ойига тахминан 14 миллион томошабин йиғади. Роган 2024 йилда Роган Spotify рақамли платформаси билан 250 миллион доллардан кўпоқ суммадаги шартномага имзо чекади. Бу билан Жо аввалги "Fear Factor" шоусининг собиқ бошловчиси сифатида олган 200 миллион долларлик рекордини янгилайди.

Манба: fighttime
Киритилди: 22:03, 10.08.2025.
Ўқилди: 1209 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.