Кириш Регистрация

"Манчестер Сити" хавбеки АПЛнинг бошқа клубига ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

Жеймс Макати Бундеслига клубига эмас, "Ноттингем Форест"га ўтишга қарор қилди.

Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, "Манчестер Сити"нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси "Ноттингем"да ўйнашга қарор қилган, гарчи унга Германиянинг топ-клублари - "Боруссия" Дортмунд, "Айнтрахт" ва "РБ Лейпциг" қизиқиш билдираётган бўлса-да.

"Ўрмончилар" ва Жеймс аллақачон узоқ муддатли шартнома шартларини тўлиқ келишиб олишган. "Сити" билан музокаралар кетмоқда. "Ноттингем" ва футболчининг вакиллари тез орада томонлар келишиб олишига ишонмоқда.

Аввалроқ, "шаҳарликлар" инглизни "Ноттингем Форест"га 20+ млн фунтга сотиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Макэйти ўтган мавсумда АПЛда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 1 та сариқ карточка олган. У ҳар бир ўйинда ўртача 22 дақиқадан ҳаракат қилган.

Киритилди: 08:48, 12.08.2025.
Ўқилди: 896 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.