"Барселона"нинг икки ярим ҳимоячиси Фермин Лопес ва Гави ўртасидаги муносабатларда таранглик юзага келди. Иккала футболчи қиз дўстлари сабаб бир-бири билан урушиб қолган.
Sport нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген икки ёш футболчи ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун улар билан суҳбатлашмоқчи.
"Барселона" 16 август куни Ла Лига илк тури доирасида "Мальорка" меҳмони бўлади.













