Италия терма жамоаси ва "Милан" клуби ҳужумчиси Эл-Шаарави сотилмайди. Бу ҳақда миланликлар расмий сайти ахборот берди.
"Адриано Галлиани ва Стефан Эл-Шаарави ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда футболчи жамоада узоқ муддат тўп суриш хохишида эканини маълум қилган.
Шу тариқа, Эл-Шааравининг келажаги "Милан" билан боғланди. У "қизил-қора" либосда ўйнашда давом этади, шунинг учун унинг трансфери тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқилмайди", деб ёзилади клуб расмий сайтида.
Эслатиб ўтамиз, Эл-Шааравига "ПСЖ", "Реал", "Манчестер Сити", "Челси" ва бошқа гранд жамоалар қизиқаётгани тўғрисида жуда кўплаб хабарлар берилганди.













