Аргентиналик иқтидорли қанот вингери Франко Мастантуононинг "Реал Мадрид" сафидаги тақдимоти бўлиб ўтди.
Бугун 18 ёшга тўлган Франко "қироллик клуби"да 30-рақам остида тўп тепадиган бўлди. Бу дегани - Мастантуоно "Кастилья" сафида рўйхатдан ўтади.
Ла Лигада асосий жамоа футболчилари фақатгина 1 дан 25-рақамгача бўлган рақамларда ўйнаши шарт.














