Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Терма жамоа яхши кайфиятда Ризега йўл олади

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу пайтгача Туркиянинг 3та шаҳрида ўйин ўтказишга улгуришди. Энди футболчиларимиз чорак финалда ўзлари учун тўртинчи шаҳарни кашф қилишади. Францияга қарши баҳс Ризе шаҳрида ўтказилади.

Делегациямиз бугун маҳаллий вақт билан соат 14:30да Сурияга яқин жойлашган Газиантеп шаҳридан Қора денгиз бўйидаги Ризега учади. Кеча оқшом, ўйиндан кейин Ўзбекистон ва Франция делегацияси юклари бериб юборилди.

Ёшлар терма жамоасида матбуот котиби вазифасини бажараётган Муҳрим Аъзамхўжаевнинг Твиттер орқали ёзишича, юклар прицепли юк машинасида Ризега етказилади. Ушбу шаҳарлар орасидаги масофа 928 км.ни ташкил қилади.

"Франциянинг делегацияси жуда ҳам катта экан. Юклари ҳам ҳаддан ташқари кўп. 20-30тача темир қути ташишди-ёв, қолган юклардан ташқари. 10-15 чоғли одам (ҳаммаси француз делегациясидан) 25-30 дақиқа ташиди, барча юкларни. Биз эса 5 дақиқа қолган ташиб бўлдик, ўзимизникини. Ҳа, бизга турк аркадашларимиз ёрдам беришди, шунга тез ташиб ташладик. Лекин бизни юкларимиз французларникичалик кўп ҳам эмасди. Юк машинанинг ярмидан кўп қисмини рақибларимизнинг юклари эгаллади. Шундай қилиб, Франция ва Ўзбекистон багажлари ўртасидаги баҳсда Франция ғалаба қозонди. Муҳими, биз майдонда ғалаба қозонсак бўлди", дея ёзади Муҳрим.

Уругвай билан ўйиндан кейин терма жамоанинг кайфияти қанчалик тушкун бўлган бўлса, чорак финал йўлланмаси қўлга киритилганидан кейин кайфият шунчалик юқори. Аъло кайфиятни М.Аъзамхўжаев қуйидаги ҳолатлар билан изоҳлайди:

- Ғалабадан кейин жамоада, делегацияда кайфият шу қадар зўр эдики, Рустам Акрамов ФИФАга интервью берган Игорь Сергеевга таржимонлик қилди;
- Ҳамма бир-бирини қутлаган, ҳамма бир-бирига ёрдам берган. Жамшид Искандеров нафақат майдонда, балки ундан ташқарида ҳам маэстро экан;
- Абдул Азиз Юсупов автобусда микрофон олволиб, роса қўшиқ куйлаган бўлса, Искандеров автобусдан тушиб олиб, даврани қиздирди;
- Меҳмонхона остонасида анча вақтгача байрам қилинди, бутун меҳмонхонани бошга кўтаришди. Анталияда Ироқ худди шундай қилганди. Газиантепдаги Dedeman меҳмонхонасига футболчилар "Ёр-ёр, ёр-ёр-ей!", деб кириб боришди. Ҳозир эса табассум билан кечаги ўйинни эслашяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Франция ёшлар терма жамоалари ўртасидаги чорак финал баҳси 6 июль куни соат 20:00да "Янги Шаҳар" стадионида бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:16, 03.07.2013.
Ўқилди: 7035 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.