Айни дамда АПЛнинг янги 2025/26 йилги мавсумини очиб берувчи "Ливерпуль" - "Борнмут" баҳси ўтказилмоқда.
Бу учрашувнинг 37-дақиқасида "қизиллар" ҳисобни очди. Гол франциялик ҳужумчи Уго Экитике ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, 22 ёшли футболчи АПЛнинг янги мавсумидаги илк гол муаллифига айланди.













