"Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилаётган даниялик марказий ҳужумчи Расмус Хёйлунд АПЛни тарк этиб, фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Манбага кўра, 22 ёшли ҳужумчини Дортмунднинг "Боруссия" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Асаларилар" раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар футболчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин.
Расмус ўтган мавсум Англия чемпионатида 32 та ўйинда иштирок этган. Ҳужумчи атиги 4 та гол ва битта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













