Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Луис Диас: «Кейн - феномен»

Баҳо:
+ | -

"Бавария" футболчиси Луис Диас жамоадоши Харри Кейн ҳақида фикр билдирди.

Шанба куни колумбиялик ва англиялик футболчилар Мюнхен грандига Германия Суперкубогида ғалаба қозонишга ёрдам беришди - финалда "Штутгарт" 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. 18-дақиқада Кейн Венсан Компани жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 77-дақиқада Диас ҳисобдаги фарқни оширди.

"Кейн билан бир жамоада ўйнаш - бу ўзига хос нарса, у феномен. У билан ўйнаш жуда осон, унинг маҳорати ақл бовар қилмайди. Бу имтиёз," - дея Диаснинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.

28 ёшли вингер ўтган ой охирида "Бавария" томонидан "Ливерпуль"дан сотиб олинган эди. Кейн клубга 2023 йилда "Тоттенхэм"дан кўчиб ўтган.

Киритилди: 05:49, 17.08.2025.
Ўқилди: 673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик