"Барселона" катта эҳтимол билан ёзда бошқа янги ўйинчи сотиб олмайди.
Sport нашри хабарига кўра, Ханси Флик жамоадан бошқа трансферлар кутмаяпти. Шу билан бирга у қўл остидаги барча футболчилар жамоада қолади деган умидда.
"Барселона" Ла Лига илк турида "Мальорка" меҳмони бўлиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи турда жамоа "Леванте" майдонига сафар қилади.













