Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Тўрт нафар енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлдилар

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилаётган ХХ Осиё чемпионатида 43 давлатдан 1000 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Мазкур қитъа чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларимиз дастлабки кунги баҳсларда муваффақиятли иштирок этдилар.

Жумладан, узунликка сакраш бўйича бўлиб ўтган мусобақада тажрибали спортчимиз Анастасия Журавлева 6 м. 36 см. натижа кўрсатиб, кумуш медал совриндори бўлди. Мазкур мусобақада биринчи ўринни япониялик Саеко Окаяма (6 м. 55 см.) эгаллади.

Шу кунги дастурдан ўрин эгаллаган қолган мусобақаларда Дарья Резниченко узунликка сакраш баҳсларида 6 м. 26 см. натижа билан бешинчи ўринни эгаллаган бўлса, ядро улоқтиришда яна бир юртдошимиз Сергей Дементьев 18 м. 59 см. натижа кўрсатиб, олтинчи ўринни эгаллаш билан бирга шахсий рекордини ҳам ўрнатди. Бу каби йирик мусобақаларда биринчи бор иштирок этган ҳамюртимиз Сетора Ҳамидова 10 км. югуришда 33:59.87 натижа билан кучли бешликдан ўрин эгаллади.

Осиё чемпионатининг иккинчи куни Ўзбекистон делегациясининг хазинаси яна биттадан олтин, кумуш ва бронза медаллари билан бойиди.

Терма жамоамиз ҳисобига олтин медални баландликка сакраш мусобақасида Надия Дусанова келтирди. 190 см. баландликни забт этган Надиянинг ғалабаси шарафини Давлатимиз байроғи сарбаланд кўтарилиб, мадҳиямиз янгради. Ундан бор йўғи 2 см. кам натижани қайд этган яна бир юртдошимиз Светлана Радзивил (188 см) Осиё чемпионатининг кумуш медали билан тақдирланди. Мазкур мусобақада учинчи ўрин қозоғистонлик Марина Аитовага насиб этди.

Осиё чемпионатининг бронза медалига ўнкураш мусобақаларида Леонид Андреев (7383 очко) сазовор бўлди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:56, 05.07.2013.
Ўқилди: 4755 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.