Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Чемпионлик сари олға, «Насаф»!

Баҳо:
+2 | -

Қизғин ва курашларга бой бўлган ЎзПФЛ-2013нинг биринчи давра баҳслари ҳам ўз ниҳоясига етди. Қаршининг “Насаф” жамоасини кўпчилик ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли клуби, дея таърифлашмоқда.

Хўш, бу фикрга асос борми? Умуман, савол туғилади, нима учун ”Насаф” Ўзбекистоннинг ҳозирги кундаги энг кучли клуби? Қуйида бу саволга жавоб қидирамиз.

1. ”Насаф” биринчи давранинг охирги 5 ўйинида зафар қучиб келмоқда.

Ўзи асли “Насаф” ўзи ўтказган охирги 7та ўйиндан бери ғалаба қозонаяпти, лекин иккита ғалаба Ўзбекистон кубогида “Нефтчи”га қарши бўлган баҳсларда қўлга киритилган. Яна қаршиликлар “Пахтакор” билан Тошкентдаги ўйинда ҳам ғалаба ҳақли эдилар, наилож. Жамоа шу беш ўйинда 21та гол уриб, ўз дарвозасидан 4 марта тўп олиб чиқишди. Яна шу беш ғалабанинг бири “Локомотив” устидан қўлга киритилганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз, йўқ, биз бу билан “Локо” кучли жамоа демоқчи эмасмиз, лекин шу жамоа олдига чемпионлик вазифаси қўйилган. Улар мавсум аввалидан анча шов-шув ҳам кўтаришди.

2. “Насаф” – “Локомотив” 2:1.

Бу ўйиндан кейин “Насаф”ни кучли учликдан ҳам тушуриб юборган “олим”ларни фикрлари ўзгарди. Ушбу ўйинни кўриб шуни айтиш мумкинки, “Насаф” шу куни “Локомотив”дан ҳар жабҳада устун эди. “Насаф” шу куни 3 ёки 4та гол ҳам уриши мумкин эди, бу учун имкониятлар бўлди. Лекин ғалаба барибир ғалабалигича қолади. Шу ўйиндан олдин “Локо” биринчи ўринда турган эди, демак “Насаф” ўша пайтдаги Ўзбекистоннинг энг кучли клубини мағлуб этди. Бу ўйинда айниқса иккинчи бўлимда “Насаф” жарима майдончасига кириши қийин бўлиб қолди “Локомотив”ни. “Насаф” рақибни шу даражада гангитиб ташладики, бўлим охирларига келиб рақиб бутунлай ҳолдан тойди.

3. Рўзиқул Бердиев.

Жамоа ютқаздими, демак мураббий айбдор, бунақа ҳолат “Насаф”да деярли бўлмаяпти, демак Рўзиқул Бердиев зўр ишлаяпти. Биласизми, “Насаф” ўз ўйин услубига тўлалигича эга бўлиб бўлди, ўз тактикасига ҳам. Кўпчилик тактика деганда бошқа нарсани тушунади, яъни тактикани тактик схема билан адаштириб юборади. “Насаф”ни тактикаси, биринчи дақиқаларданоқ гол уриш, жамоа охирги  ўйинларнинг деярли барчасида тезкор гол киритишга муваффақ бўлди (“Гулистон” билан ўйин бундан мустасно). “Насаф”нинг ҳозирги ўйини бир вақтлардаги “Динамо” Киевнинг ўйинларини эслатиб юборади, яъни қанотлар, стандартлар, диагоналлар... битта диагонал, тўп ўзатиш ва гол!  Ёки, бурчак тўпи, бош билан берилган зарба ва гол! “Насаф”нинг бу услубини ҳамма билади, лекин ҳеч қайси клуб бунга қарши ҳали бери чора қўллай олганича йўқ! Рўзиқул Бердиев бир неча йиллардан бери сермаҳсуллкни йўқотган Шомуродовга бу йил тўлақонли имкониятлар бермоқда, бунга жавобан Илҳомдан голлар олмоқда. Шомуродов бу йил клуб гладиаторлигини ўз қўлига олган, авваллари бешта вазиятдан битта ҳам гол ура олмайдиган ҳужумчи, ҳозир битта вазиятдан иккита гол урмоқда. Бердиев ёшлар билан ишлай олади, мана йил кашфиёти Азамат Алланиёзов сал қолай деса “Сўғдиёна”га ўтиб кетар эди, вақтида уни қайтариб олишди. Рўзиқул Бердиев қўл остида Ҳамза Каримов, Ботир Қораев каби “қария” футболчилар иккинчи ёшликларини ўтказишмоқда. Зоҳидкадабра (Зоҳид Абдуллаев) давра охирига келиб анча очилди, унинг голлари Ибрагимовичнинг шедевр голларини эслатиб юбормоқда. ЎзПФЛнинг энг кучли қанот ҳимоячиси Алишер Юсупов жароҳат олмаганида, ҳозиргача тўпурарлар рўйхатида юрармиди? Ишончимиз комилки, Рўзиқул Бердиевнинг “бисоти”да ҳали “жавоҳир”лар кўплаб топилади.

Ҳа, ҳозирги кунда “Насаф” ЎзПФЛнинг ҳоҳлаган клубини мағлуб этишга кучи етади, бунақа шиддатни қаршиликлардан иккинчи даврада ҳам кутиб қоламиз.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:23, 06.07.2013.
Ўқилди: 4751 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик