Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Исломбек Исмоилов: «Испанияда кичик турнирда иштирок этамиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов Тошкентда давом этаётган йиғин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Йиғинимиз 20 августдан бошланди. Биринчи босқични Фарғонада ўтказиб, “Цементчи”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Тайёргарликнинг иккинчи қисмини Тошкентга кўчирдик ва 30 августга қадар давом этади.

31 августдан тайёргарликнинг учинчи қисмини Испанияда давом эттирамиз ва у ерда кичик турнирда қатнашамиз. ЖЧ олдидан Англия, Канада ва Марокашга қарши ўйнаш қўшимча куч беради. Бу ўйинлар орқали хатоларимизни кўриб оламиз. Бу эса ЖЧ олдида биз учун муҳим ҳисобланади.

Шароитларимиз аъло даражада. Илгарилари қийинчиликлар бўлган. Машғулотларга келиб ва кетиш учун икки соат вақтимизни йўқотардик. Ҳозирда барчаси жойида. Бу ўзгаришлар терма жамоа учун хизмат қилади”, - дейди Исмоилов ЎФА матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 23:26, 28.08.2025.
Ўқилди: 958 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик