Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Жоан Лапорта, Луис Энрике ва Эрнесто Вальверде судга чақирилди

Баҳо:
+ | -3

Жоан Лапорта ноябрда Негрейра иши бўйича кўрсатма беради.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда "Барселона" ва унинг раҳбарияти Испания Қироллик футбол федерациясида (RFEF) ишлаган Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага пора беришда айбланган эди. Суд Негрейрага 2001-2018 йилларда "Барселона"дан 7,7 млн евро олганини жиноят деб топди.

Июль ойида "Реал" терговни 2026 йил мартигача узайтиришни сўрагани маълум бўлганди.

Marca хабарига кўра, "Барселона" президенти Жоан Лапорта, шунингдек, каталонияликларнинг собиқ мураббийлари, ҳозирда "ПСЖ" ва "Атлетик"ни бошқараётган Луис Энрике ва Эрнесто Вальверде 25 ноябрь куни судда ушбу иш бўйича гувоҳ сифатида кўрсатма беради.

Қайд этилишича, суд "Барселона"нинг собиқ президентлари Жозеп Бартомеу ва Сандро Росел, шунингдек, клубнинг собиқ директорлари Альберт Солер ва Оскар Грау ҳамда собиқ ҳакам Хавьер Эстрада Фернандес томонидан терговни узайтириш бўйича берилган апелляцияларни рад этган.

Киритилди: 13:00, 02.09.2025.
Ўқилди: 838 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6815]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [3958]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [3952]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3280]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3146]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3081]

«Реал» АПЛ топ-клуби сотиб олмоқчи бўлган Каррерас учун белгиланган нархни маълум қилди [2763]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2623]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2615]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2564]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик