Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Реал" собиқ ҳимоячиси нега ёзда жамоадан кетганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Хакобо Рамон нима учун "Комо"га ўтишга қарор қилгани ҳақида гапириб берди.

Италия клуби июль ойи охирида "қаймоқранглилар"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси билан шартнома имзолаганини эълон қилганди. Битим қиймати 2,5 млн еврога баҳоланмоқда, шунингдек, "Реал" ўз тарбияланувчисини биринчи навбатда қайта сотиб олиш ҳуқуқини ҳам шартномага киритган.

"Реал"дан кетиш? Мен бу қарордан жуда мамнунман. Мен олдинга силжиш вақти келганини ҳис қилдим. "Реал" - тарихдаги энг яхши клуб, аммо мен ўйин амалиётига эга бўлишим керак. Шунинг учун мен "Комо" таклифини қабул қилдим, бундан ҳеч қачон афсусланмадим," - дея испанияликнинг сўзларини келтиради Madrid Universal.

Киритилди: 05:05, 04.09.2025.
Ўқилди: 952 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.