Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистон - Эрон ўйини натижаси ФИФА рейтингига киритилмайди

Баҳо:
+2 | -

Футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг ёзишича, CAFA Nations Cup мусобақаси финал ва 3-ўрин учун ўйинлари ФИФА рейтинги учун инобатга олинмайди.

Бунинг сабаби қуйидагича:

"Аввал ёзганимдек, ҳозирги ФИФА ойнаси 9 кунлик (1–9 сентябрь) ва икки ўйин учун мўлжалланган. ФИФА терма жамоаларнинг ушбу тақвимни ўйинлар билан ортиқча тўлдиришни маъқулламайди. Уларнинг фикрича, битта ойнада учта ўйин ўтказиш жуда кўп ҳисобланади. Шу сабабли, «жазо» сифатида, ойна давомида ўтказилган учинчи ўйин ФИФА рейтингини ҳисоблашда инобатга олинмайди.

Бироқ Ўзбекистоннинг Ўмонга қарши ўйини, "ойна" бошланишидан аввал (биринчи турнинг яна учта ўйини каби) ўтказилгани учун ҳисобга олинади. Фақат бу беллашув коэффициенти икки баробар кичик бўлади. Шунинг учун, агар CAFA миллатлар кубоги финали 10 сентябрда ўтказилганида эди, унинг натижаси ҳам рейтингга киритиларди, лекин 10 коэффициент билан эмас, 5 бўларди.

Финал максимал коэффициент билан ҳисобланиши учун ФИФА ойнаси бошланишидан олдин CAFA Кубогида икки тур ўтказиш керак эди. Аммо бундай ҳолда гуруҳдан чиқолмаган жамоалар ФИФА ойнасида фақат битта ўйин ўтказган бўлишарди. Альтернатив вариант сифатида 5- ва 7-ўрин учун ўйинлар ташкил қилиш мумкин эди. Лекин бу савол ташкилотчилар ва иштирокчиларга тегишли — улар турнирни икки-уч кун эртароқ бошлашга тайёрмидилар?

Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб ФИФА халқаро календарда 16 кунлик ойналарни жорий қилади, яъни 4 та ўйин ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Ана шунда бундай муаммо бўлмайди".

Манба: @futbol_qoidalar
Киритилди: 10:38, 06.09.2025.
Ўқилди: 4259 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.