Криштиану Роналду фаолиятидаги 941-голини урди.
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ЖЧ саралашидан ўрин олган Арманистон билан ўйиннинг 21-дақиқасида гол урди. У Педру Нетунинг узатмасидан унумли фойдаланиб, тўпни оёғи билан дарвозага жойлаб қўйди.
Роналдуда клуб миқёсида 802 та тўп бор. Шунингдек, у терма жамоа сафида 139 та гол урган.













