Кириш Регистрация

Вилья «Атлетико»да 4,5 млн. евро маош олади

Баҳо:
+ | -

Давид Вильянинг «Атлетико»да оладиган маоши миқдори маълум бўлиб улгурди. 31 ёшли футболчининг Мадрид клуби билан шартномасига мувофиқ Вилья клубда 4,5 миллион евро ойлик олади. Бу ҳақда «barcastuff» твиттер-аккаунти хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, агар бонуслар билан қўшиб ҳисобланса Вильянинг «Атлетико»даги ишлаб оладиган суммаси 6,5 миллион еврога ошади. Бу «Барселона»да оладиган маоши билан деярли тенг.

Эслатиб ўтамиз, Вильянинг «Атлетико»га трансфери 5,1 миллион еврога тушади. Бу миқдор учга бўлиб тўланади. Дастлаб 2,1 миллион, кейинги мавсумда 2 миллион, ундан кейинги мавсумда эса 1 миллион евро «Барса» ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 13:25, 10.07.2013.
Ўқилди: 2831 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик