Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Фоден "Манчестер Сити"нинг "Наполи"га қарши ўйинида шахсий рекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" футболчиси Фил Фоден Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Наполи"га (2:0) қарши ўйин қаҳрамонларидан бирига айланди.

Англиялик ярим ҳимоячи голли узатма амалга оширди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Шуниси эътиборга лойиқки, Фоден жамоадошлари учун саккизта голли вазият яратди - бу 25 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг "шаҳарликлар" сафидаги бутун фаолияти давомида шахсий рекорди, шунингдек, сўнгги беш йил ичида Чемпионлар Лигасидаги барча жамоа вакиллари орасида энг яхши кўрсаткичдир.

Учрашувнинг 56 ва 65-дақиқаларида Эрлинг Холанд ва Жереми Докунинг голлари Хосеп Гвардиола жамоасига ғалаба келтирди. Қайд этиш жоиз, меҳмонлар 21-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолишганди.

Киритилди: 07:44, 19.09.2025.
Ўқилди: 868 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик