"Барселона" спорт директори Деку жамоа дарвозабони Жоан Гарсиянинг трансфери борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
24 ёшли дарвозабон мавсум бошланиши олдидан "кўк-анорранглилар" сафига "Эспаньол"дан кўчиб ўтган эди. Трансфер қиймати 25 млн еврони ташкил этган.
"Биз Жоанни бир муддат кузатиб бордик. Дастлаб у трансфер бозорида бизнинг устувор вазифамиз бўлмаган, аммо якунда тер Штегеннинг жароҳатлар билан боғлиқ муаммолари туфайли уни ўз сафига қўшиб олишга қарор қилдик," - дея Декунинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Гарсия келибоқ "Барселона"нинг асосий дарвозабонига айланди. У Ханс-Дитер Флик жамоаси учун бешта ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол ўтказиб юборди.













