Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Футзал. Осиё кубоги-2026 саралаши. Илк рақибимиз ҳақида нималарни биласиз?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубоги-2026 саралаш баҳсларини бошлайди. Вакилларимиз соат 15:00'да Фаластинга қарши баҳс олиб боради. Қуйида рақибимизга оид айрим фактлар билан танишиб чиқинг.  

Футзал бўйича Фаластин терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингида 119-ўринда бормоқда. Жамоа Фаластин футбол ассоциацияси тасарруфида фаолият юритади.

Фаластин футзал терма жамоаси илк расмий учрашувини 1998 йилнинг 6 декабрь санасида Миср терма жамоасига қарши ўтказиб, 5:9 ҳисобида имкониятни бой берган.

Фаластинликларнинг халқаро майдонлардаги энг йирик ҳисобли ғалабаси 2005 йилнинг 28 май санасида Гуамга қарши ўйинда қайд этилган – 14:0.

Энг йирик ҳисобдаги мағлубияти эса – 1:19. Фаластинликлар 2012 йилнинг 29 апрель санасида Эрон терма жамоасига шундай ҳисобда имкониятни бой берган.

Фаластин терма жамоаси Жаҳон чемпионати баҳсларига чиқмаган. Осиё кубоги мусобақаси саралаш баҳсларида 1999 йилдан иштирок этиб келаётган бўлса, 3 марта финал босқичига йўлланма олган. 2001 йилги Осиё кубогида Фаластин терма жамоаси чорак финалгача етиб борган. 2003- ҳамда 2005-йилги Осиё кубокларида гуруҳ ўйинлари билан кифояланган. 2006-йилдан буён эса 10 та Осиё кубогининг саралаш баҳсларидан ўта олмаган.

Ўзбекистон ва Фаластин терма жамоаларининг йўли Осиё кубоги финал босқичида бир марта кесишган. 2005-йилги Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги ўйинда Ўзбекистон рақибни йирик – 9:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубокларида 17 марта иштирок этиб, 91 та ўйинда майдонга чиққан: 60 ғалаба, 8 дуранг, 23 мағлубият. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 379:226, +153. 188 очко жамғарилган.

Фаластин терма жамоаси Осиё кубокларида 3 марта иштирок этиб, 15 та ўйинда майдонга чиққан: 9 та ғалаба, 6 та мағлубият. Тўплар фарқи – 101:70, +31. Жамғарилган очколар – 27 та.

Киритилди: 10:21, 20.09.2025.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [3964]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3156]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3035]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2518]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2418]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2409]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2379]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2196]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2065]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2016]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.