Кириш Регистрация
19/01 00:45 Милан 1-0 Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад 2-1 Барселона
19/01 22:30 Кремонезе 0-0 Верона
20/01 00:45 Лацио 0-3 Комо
20/01 01:00 Эльче 2-2 Севилья
20/01 01:00 Брайтон 1-1 Борнмут

"Манчестер Сити" хавбеки А Сериядаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити"нинг нидерландиялик хавбеки, бунгача "Милан" шарафини ҳимоя қилган Тиджани Рейндерс Италия А Сериясининг янги мавсумида чемпионлик учун кураш ҳақида фикр билдирди.

"Тахмин қилиш қийин, ахир чемпионат энди бошланди. Стартда кетма-кет учта ғалабага эришган "Наполи" алоҳида ажралиб турибди. Лекин умид қиламанки, "Милан" бу мавсумда чемпионликни қўлга киритади. Барчасини чемпионат якунида билиб оламиз," - дея ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради Football-Italia.

Ўтказилган 3 турдан сўнг неаполликлар А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи поғонада Туриннинг "Ювентус" клуби жойлашган. "Милан"га келсак, "россонерилар" икки ғалаба ва бир мағлубият билан Италия чемпионатида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:39, 20.09.2025.
Ўқилди: 410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.