Роберт Санчес АПЛ доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га (1:2) қарши ўйинда четлатилгани учун узр сўради.
"Челси" дарвозабони 5-дақиқада тўғридан-тўғри қизил карточка олган эди.
"Йигитлар, бугун мен айбдорман, узр сўрайман. Жамоа иккинчи бўлимда катта куч сарфлади, аммо муваффақиятга эриша олмади," - деб ёзади Санчес.













