Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Мбаппе Ла Лига тўпурарлар пойгасида олдинлаб кетмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе мунтазам равишда рақиблар дарвозасини ишғол қилишда давом этмоқда.

Франциялик футболчи "Леванте"га қарши ўйиннинг 64-дақиқасида пенальтини аниқ амалга ошириб, зарбани "паненка" усулида ижро этган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб дубль қайд этди ва "қаймоқранглилар"нинг устунлигини йирик кўринишга келтирди - 4:1. 26 ёшли форварднинг ҳисобида Ла Лиганинг жорий мавсумида еттита гол бор - у тўпурарлар пойгасида катта фарқ билан етакчилик қилмоқда. Энг яқин таъқибчилар Этта Эйонг, Ферран Торрес ва Ведат Мурики тўрттадан гол уришди.

Ўтган мавсумда Килиан Мбаппе 31 та гол билан Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлганди.

Киритилди: 08:17, 24.09.2025.
Ўқилди: 1303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8724]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3793]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3706]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3488]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2719]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2200]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1854]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1534]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1484]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик