"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави тиззасидаги жароҳати сабаб яна 4-5 ойни майдондан ташқарида ўтказиб юбориши кутилмоқда.
SER нашри манбаси хабарига кўра, Гави оғир жароҳатидан кейин руҳий жиҳатдан бутунлай тушкунликка тушиб қолган.
У бундай зарбани кутмаган ва ўзи учун жуда оғир қабул қилган.
Бу жароҳат нафақат спортдаги фаолиятига, балки психологик ҳолатига ҳам таъсир қилмоқда. Шу боис клуб ва атрофидагилар унга руҳий қўллаб-қувватлаш беришмоқда.
21 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсумда 2 та ўйинда 1 та голли узатма берди.













