Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Нодир Элибоев: «Бўстон бир кунда қурилмайди»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Осиё кубоги — 2026 саралаш мусобақаси «F» гуруҳи баҳслари якунига етгач, Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев ЎФФ матбуот хизматига интервю берди.

— Қирғизистонга қарши кечган учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
 
— Ачинарлиси, кутилган натижага эриша олмадик. Бугунги ўйинда асосий дарвозабонимиз Аббос Ўлмасбеков аввалги учрашувларда олган жароҳати қайталаб қолди ва уни захирадаги дарвозабонга алмаштиришга мажбур бўлдик. Бежизга «дарвозабон — ярим жамоа» деб айтилмайди. Унинг ўрнини эгаллаган Шавкат Иброҳимов учун бу илк расмий ўйин бўлди ва дебютга яраша яхши ҳаракат қилди. Ундан норозиман дейиш нотўғри бўларди.

Қирғизистон миллий жамоасининг кучли рақобат кўрсатишини кутгандик. Чунки ўзаро ўйинлар тарихига назар ташласак, улар бизга қарши 15 марта майдонга тушиб, фақат бир бор ғалаба қозонган. Бу сафар эса ўз майдонларида энг кучли таркибини тўплаб туша олдилар. Биз эса айрим объектив ва субъектив сабаблар туфайли, оптимал таркиб билан иштирок этиш имконига эга бўлмадик.

— Дарвозабон билан боғлиқ муаммолардан ташқари, мағлубиятга бошқа сабаблар ҳам борми?

— Албатта. Фақатгина дарвозабон масаласи билан чекланиб бўлмайди. Ҳозирги таркибимиз аввалгисидан анча фарқ қилади. Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу — фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10-йилдаги истиқбол, хусусан Жаҳон чемпионатларига тайёргарликни кўзда тутган стратегик қарор ҳисобланади.

«Ўтиш даври»да маълум қийинчиликлар, натижаларда узилишлар бўлиши табиий. Энг муҳими — хулоса чиқариш, йўналишдан чекинмасдан, бундан кейинги ишларни тўғри ташкил этиш.

— Бундай вазият фақат Ўзбекистон миллий жамоасига хосми ёки бошқа жамоаларда ҳам кузатиладими?

— Бу нафақат футзал, балки барча жамоавий спорт турлари учун табиий жараён. Масалан, Қирғизистон миллий жамоаси 2022 йилги Осиё чемпионати саралашидан ўта олмаган. Яъни, бугунги муваффақият — узоқ муддатли ислоҳотлар натижаси. Ҳатто иқтисодий жиҳатдан барқарор бўлган Хитой ҳам бу йил саралаш босқичидан ўта олмади. Демак, бу узоқ ва мураккаб жараён бўлиб, кўплаб омилларга боғлиқ.

— Мухлислар тажрибали ўйинчилар, жумладан, Дилшод Раҳматов, Ихтиёр Ропиев ва Анасхон Раҳматовлар нега жамоага жалб этилмаганини сўрашмоқда. Бу ҳақда қандай жавоб берасиз?

— Мухлисларимизнинг фикрларини эътибор билан кузатиб борамиз. Дилшод Раҳматов фаолиятини якунлаб, ҳозирда БМБ футзал клубида бош мураббий сифатида ишлаяпти. Ихтиёр Ропиев ва Анасхон Раҳматов эса янги мавсум арафасида маълум вақт ўйин амалиётисиз қолишди.

Биз уларнинг тажрибаси, маҳоратига шубҳа қилмаймиз ва зарур пайтда миллий жамоага жалб қилишимиз мумкин. Лекин бугунги куннинг ҳақиқати — ёшларга имконият бериш, муносиб ўринбосарлар тайёрлаш. Буни биз устувор вазифа деб ҳисоблаганмиз.

— Асосий дарвозабон Аббос Элмуродов нима сабабдан саралаш баҳсларида иштирок этмади? Шунингдек, Суннат Жўраев ва Даврон Чориевлар ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

— Аббос Элмуродов ёзги йиғинда жароҳат олган ва ҳозирда шифокорлар назоратида муолажа оляпти. Яқин вақт ичида сафга қайтиши кутиляпти. Даврон Чориев ҳам жиддий жароҳатдан сўнг индивидуал машғулотларни бошлади ва унинг тез орада жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз. Суннат Жўраев эса ҳозирча тўлиқ тикланмаган. Унинг тикланиш жараёни бироз чўзиляпти.

Шунингдек, мухлисларимизга яхши таниш бўлган ака-ука Солиҳовлар ҳам мураббийлар штаби диққат марказида турибди. Уларнинг ҳолати ва формада эканлиги доимий баҳолаб борилади.

— Мухлислар ҳужум чизиғида самарадорлик етишмаётганини таъкидлашмоқда. Бу борада нима дейсиз?

— Бу танқидни тўлиқ қабул қиламиз. Ҳақиқатан ҳам айрим ҳолатларда гол уриш имкониятлари бўлди, аммо улардан фойдаланилмади. Бу масалага жамоа штаби алоҳида эътибор қаратади.

Ҳужумчиларнинг техник маҳоратини ошириш, қарор қабул қилиш тезлиги ва аниқлигини кучайтириш бўйича махсус машғулотлар режалаштирилган. Ишонаманки, кейинги учрашувларда бу камчиликлар бартараф этилади ва мухлисларимиз ҳужумчиларнинг самарали ўйинига гувоҳ бўладилар.

— Қирғизистонга қарши ўйиндаги натижа Осиё чемпионатидаги имкониятларимизга қандай таъсир қилади?

— Бугунги натижа, албатта, бизни қониқтирмади. Мухлисларимизнинг хавотирларини тўлиқ тушунамиз ва жонкуярликларини қадрлаймиз. Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу натижа миллий жамоамизнинг Осиё чемпионатида иштирок этиш имкониятларига таъсир қилмайди.

Биз финал босқичгача бир қатор кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштирганмиз. Бу учрашувлар орқали жамоа ўйинини мустаҳкамлаш, аниқлаштириш ва кучайтиришни мақсад қилганмиз. Имкониятларимиз бор ва натижага етиш учун ишонаманки, етарли салоҳиятга эгамиз.

— Суҳбат учун катта раҳмат, Нодир ака.

— Сизга ҳам қизиқарли саволлар учун ташаккур. Мухлисларимиздан сабр ва ишонч сўрайман. Донишманд халқимиз айтганидек, «бўстон бир кунда қурилмайди». Биз ҳам ана шу боғни барпо қилиш йўлида қаттиқ меҳнат қиляпмиз. Ўзбекистон миллий жамоаси мухлислар олдидаги масъулиятни чуқур ҳис этади. Барча мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлашда тўхтамасликларини сўраган ҳолда, уларга ўз чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 22:33, 25.09.2025.
Ўқилди: 803 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [3964]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3156]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3035]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2518]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2418]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2409]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2379]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2196]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2065]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2016]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.