Кириш Регистрация
15/11 16:00 Динамо 2-0 Андижон

"Манчестер Юнайтед" футболчиси "Реал" ёки "Атлетико"га ўтишга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"га тегишли бўлган англиялик ярим ҳимоячи Кобби Майну испан тилини ўрганмоқда. Футболчи фаолиятини Ла Лигада давом эттириш ниятида.

Tribal Football портали журналистларининг маълум қилишича, ярим ҳимоячи Мадрид грандларидан бирига ўтишга тайёр. Англиялик футболчига "Реал" ва "Атлетико" клублари қизиқиш билдирмоқда.

20 ёшли хавбек "Transfermarkt" портали томонидан 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Коббининг "қизил иблислар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Майну Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида учта баҳсда майдонга тушди.

Киритилди: 13:42, 27.09.2025.
Ўқилди: 4535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.