Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бунёдкор" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири. Қанча кўп гапирсак ҳам истаймизми ёки йўқ йигитларда ўйин бошида ҳаяжон кузатилди. Кейин ўзларига келиб олишди.

Умуман олганда адолатли дуранг бўлди дея оламан. Чиройли ўйин гувоҳига айландик. Икки жамоа ҳам ютишни истади, дурангни ушлаб қолишга ўйнашмади. 2:1дан сўнг яна ҳаяжон бўлдими билмадим. Ҳозир уларга ҳам айтдим, 2:1ни 3:1 қилиш мумкин, 4:1га айлантирса бўлади. Яна олдинга қараб ўйнаш керак. Биз ўзимиз имконият бериб қўйдик. Жамоада ўзига ишонч ортиб боряпти. 3 очко олсак яхши бўларди, турнир жадвали шуни тақозо қилмоқда. Лекин 2 та ўйиндан бери ғалабага эриша олмадик

- Майдон марказидаги ўйин ҳақида...

- Аввалги учрашувларни кўриб чиқиб айтгандик, улар 3 та ярим ҳимоячи билан ўйнарди. Бизда бироз бошқачароқ. Футболчиларга тўп рақибда бўлганида бир-бирига яқинроқ ўйнашни таъкидлагандик. Озгина масофалар кенгайиб кетди. Шунинг ҳисобига марказни бериб қўйдик. Иқбол Маликжоновни туширдик, марказдаги ўйинни ўз томонизга оғдиришга уриндик. Эртага яна таҳлил қилиб чиқамиз. Иккинчи бўлимда Маликжонов тушмагунча бу яққол кўзга ташланиб турганди...

- Тоштемировнинг қизил карточкаси ҳақида...

- Иккинчи сариқ бўлди. Майдон марказида тактик фол дейишади. Ўйинчи ўтиб кетса гол уриши мумкин эди. Ўйинчингиз қизил олиши яхши эмас. Бунга эътироз йўқ, мажбур эди.

- Темурхўжа Абдухолиқов борасида ҳимоячиларга айтилганмиди?

- Темурхўжани асосий таркибда майдонга чиқади деб ўйлагандик. Якка ўзи олдинда ўйнарди. Ҳимоячиларга ҳам бу ҳақида айтилган. Яримта вазиятдан гол урадиган ҳужумчи. Чарчоқда эътибор йўқолди. Бўйдор ҳимоячилар позицияда ютқазиб қўйди. Маҳорат кучли экан жамоасини олиб чиқиб кетди.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 21:55, 28.09.2025.
Ўқилди: 499 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.