Кириш Регистрация

Томори Аллегрининг "Милан"и 2022 йилги чемпион жамоага ўхшашлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни Италия чемпионатининг марказий ўйинида "Милан" 5-тур доирасида "Наполи"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг журналистлар англиялик ҳимоячи Фикайо Томоридан ҳозирги жамоанинг 2022 йилда чемпионликни қўлга киритган жамоа билан ўхшаш жиҳатлари ҳақида сўрашди.

- Бир нарса дейишим қийин. Кайфият аниқ ўхшаш, у - ижобий. Биринчи турдаги мағлубиятдан сўнг Аллегри бизга хотиржамликни сақлашни маслаҳат берди. Ҳозир ҳам аҳвол анча яхши. Аммо олдинда яна бир мураккаб ўйин бор," - дея Томорининг сўзларини келтиради pianetamilan.it.

А Сериянинг навбатдаги турида "Милан" Аллегрининг собиқ клуби Туриннинг "Ювентус" клуби билан ўйнаши керак бўлади.

Киритилди: 07:33, 29.09.2025.
Ўқилди: 506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик