Кириш Регистрация

Артета "Арсенал"нинг сўнгги дақиқалардаги ғалабасидан сўнг ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Ньюкасл" устидан қозонилган иродали ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.

"Канонирлар" сафар ўйинида 84-дақиқада Микель Мерино ва 96-дақиқада Габриэль дос Сантоснинг голлари эвазига 3 очкони қўлга киритди.

"Ажойиб ҳиссиётлар! Бутун футбол шунда. Жамоам билан жуда фахрланаман. Бугун "Ливерпуль" билан орадаги фарқни қисқартириш имкониятига эга бўлдик - ўта қийин сафарга қарамай, буни уддаладик. Футболчиларимиз ғалаба қозонишни қанчалик исташганини ҳамма кўрди," - деди Артета ўйиндан кейинги интервьюсида.

Киритилди: 07:58, 29.09.2025.
Ўқилди: 748 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик