Роберто Карлос Қозоғистондаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Собиқ ҳимоячи Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган "Қайрат"га қарши эртага бўлиб ўтадиган ўйин олдидан "Реал" делегацияси таркибида Олмаотага ташриф буюрди.
"Олма-ота - яхши ва чиройли шаҳар. Об-ҳаво унчалик совуқ эмас.
Одамлар меҳрибон, хайрихоҳ, очиқкўнгил.
Олма-отани катта шаҳар дейиш учун ҳамма нарса бор," - деди бразилиялик маҳаллий мухлислар билан учрашув доирасида.













