Кириш Регистрация
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе 0-2 Милан
01/03 18:00 Эльче 2-2 Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК 0-1 Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм 2-1 Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед 2-1 Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло 2-1 Аталанта
01/03 19:00 Брайтон 2-1 Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф 1-0 Хоразм
01/03 20:15 Валенсия 1-0 Осасуна
01/03 21:30 Арсенал 2-1 Челси
01/03 22:00 Торино 2-0 Лацио
01/03 22:30 Бетис 2-2 Севилья
02/03 00:45 Рома 3-3 Ювентус
02/03 01:00 Жирона - Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья
03/03 00:45 Удинезе - Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид - Хетафе

40 ёшли Модричдан яна бир супер барқарорлик

Баҳо:
+ | -

FIFPro футболчилар жуда кўп ўйин ўтказаётганини маълум қилди.

Профессионал футболчилар ассоциациялари халқаро федерацияси ўйинлар ва парвозлар сонини ўрганиб, футболчиларнинг юкламаси бўйича ҳисоботни эълон қилди.

FIFPro маълумотларига кўра, ўтган мавсумда 10 нафар футболчи 69 ва ундан ортиқ ўйин ўтказган - клублардаги ўртоқлик ўйинлари ва терма жамоадаги ўйинларни ҳисобга олган ҳолда. Энг кўп ўйин ўтказган "Милан"нинг 40 ёшли хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич бўлиб, у ўтган мавсум "Реал" сафида 76 та ўйин ўтказган.

Иккинчи ўринда "Мадрид" хавбеки Федерико Вальверде - 72 ўйин. Уругвайлик кетма-кет 58 та ўйин ўтказди - энг кўп. Кетма-кет ўйинлар деганда FIFPro беш кунлик ўйинларни тушунади.

"Рўйхатдаги 10 нафар футболчининг барчаси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди ва бир мавсумда 55 та ўйиндан иборат тавсия этилган лимитдан сезиларли даражада ошиб кетди," - дейилади ҳисоботда.

Ўтган мавсумдаги энг кўп учрашувлар ўтказган 10 ўйинчи:

1. Лука Модрич ("Реал" ва Хорватия терма жамоаси) - 76;

2. Федерико Валверде ("Реал" ва Уругвай терма жамоаси) - 72;

3. Фабиан Руис ("ПСЖ" ва Испания терма жамоаси) - 71;

4. Алессандро Бастони ("Интер" ва Италия терма жамоаси) - 70;

5-10. Ашраф Ҳакимий ("ПСЖ" ва Марокаш терма жамоаси) - 69;

5-10. Йозуа Киммих ("Бавария" ва Германия) - 69;

5-10. Педри ("Барселона" ва Испания) - 69;

5-10. Жоау Невеш ("ПСЖ" ва Португалия) - 69;

5-10. Керем Актуркўғлу ("Бенфика" ва Туркия терма жамоаси) - 69;

5-10. Дезире Дуе ("ПСЖ" ва Франция терма жамоаси) - 69.

Киритилди: 16:13, 30.09.2025.
Ўқилди: 1069 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.