"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар лигаси доирасида "ПСЖ"га қарши ўйинда Рональд Араухони майдонга туширмади.
Ўйин “Барса”нинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Уругвайлик ҳимоячи ўйинни захира ўриндиғидан кузатиб борди ва захирадан майдонга тушмади.
Ўйиндан сўнг 26 ёшли футболчининг акаси пост қолдирди: "Энди кимни айблайсан, Араухо?".













