Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Араухо - "Барселона" ўйинидаги ҳакамлик ҳақида: "Улар ҳар доим бизга қарши"

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни "Барселона" Ла Лига доирасида "Севилья"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (1:4).

Учрашув бошида мезбонлар пенальти ишлаб олишди ва бу Каталония гранди марказий ҳимоячиси Рональд Араухонинг ғазабини қўзғатди. Нуқтадан берилган зарбани Алексис Санчес голга айлантирди. Танаффусга келиб таблода ҳисоб 2:1 эди ва уругвайлик футболчи кийиниш хонасига кетаётиб, яна ҳиссиётларини жиловлай олмади: "Улар ҳар доим бизга қарши! Доим бизга қарши," - дея футболчининг сўзларини келтиради Movistar.

Маълумот учун, Араухо танаффусда Эрик Гарсияга алмаштирилди, аммо "кўк-анорранглилар"га бу ёрдам бермади: иккинчи бўлимда "Севилья" жавобсиз иккита гол урди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Киритилди: 08:38, 06.10.2025.
Ўқилди: 1523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик