Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

«Навбаҳор»нинг биринчи давра якунлари статистикаси

Баҳо:
+ | -

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби биринчи давра якунига кўра 15 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 8-ўринни банд этди. Давра давомида мураббийлар чемпионат бошида «Навбаҳор» сафида рўйхатдан ўтган футболчиларнинг 24 нафарининг хизматларидан фойдаланишди.

Ҳимоячи Тимур Султонов давранинг барча ўйинларида тўлиқ иштирок этиш орқали майдонга тушиш борасида бошқа жамоадошларидан устунлик қилди. Ғайрат Жўраев ва Илҳом Бойдедаевлар ҳисобида ҳам 13 тадан ўйин бор. Лекин, ушбу футболчилар учрашувлар давомида ўз ўринларини бошқа жамоадошларига бўшатиб беришган. Даврани тўлиқ ўтказган Тимур Султонов мавсумнинг барча ўйинларида майдонга тушиш борасида етакчилик қилиш имконига эга эди. Аммо, «Металлург» билан 13-тур баҳсида олинган тўртинчи сариқ карточка Султоновга бундай имкониятни бермайди. Хуллас 2013 йилги чемпионатда «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилган ҳеч бир футболчига чемпионатни тўлиқ (дақиқаларни ҳисоблаганда) ўтказиш насиб этмайдиган бўлди.

Футболчилар биринчи даврада рақиблар дарвозасига 14 та тўп киритишган. Голларнинг бештаси биринчи таймларда урилган. Танаффусдан кейин эса жамоа аъзолари рақиблар посбонларини тўққиз бор ранжитишган. Ўтказиб юборилган голларни бўлимларга ажратадиган бўлсак, танаффусга қадар рақибларни етти бор гол уришганига гувоҳ бўламиз. Иккинчи бўлимда эса посбонларимиз ўз дарвозаларидан 12 марта тўп олиб чиқишган.

Биринчи давра якунига кўра Рўзим Аҳмедов жамоа тўпурари бўлиб турибди. Саккизта учрашувда майдонга тушган Аҳмедов рақиблар дарвозасини беш бор нишонга олган. Агарда Аҳмедов аввалига жароҳат туфайли кейин эса қизил карточка туфайли ўйинларни ўтказиб юбормаганида голлари сони бунданда кўпроқ бўлиш билан бир қаторда «Навбаҳор»нинг очколари сони ҳам салмоқли бўлиши мумкин эди.

Биринчи давра давомида ҳакамлар жамоа аъзоларига 22 та сариқ карточка кўрсатишди. Икки футболчимиз эса муддатидан олдин майдонни тарк этишга мажбур бўлишган. Дастлаб Жаҳонгир Меҳмонов Зоминда «Сўғдиёна»га қарши ўйинда иккинчи бор огоҳлантирилаб майдонни тарк этганди. «Шўртан»га қарши Косонсойда кечган баҳсда эса Рўзим Аҳмедов рақибига қўполлик қилганлиги учун 14-дақиқада томошабинлар сафига қўшилишга мажбур бўлганди. Сариқ карточка тўплаш борасида Тимур Султонов ва Қаҳрамон Маҳаммаджоновлар етакчликни қўлга киритишди. Ҳар икки футболчи ҳисобида тўрттадан огоҳлантириш мавжуд.

Қуйида биринчи даврада «Навбаҳор» таркибида майдонга тушган футболчиларнинг кўрсаткичлари билан танишиш имконига эга бўласиз

Футболчи Туғ. Сан. Ўйин Дақ. Гол. Огоҳ. Чет.
1 Тимур Султонов 02.03.1984 13 1170 0 4 0
2 Ғайрат Жўраев 21.02.1987 13 1153 2 2 0
3 Илҳом Бойдедаев 14.01.1988 13 1068 0 1 0
4 Абдумажид Тоиров 05.08.1974 12 1065 0 2 0
5 Жаҳонгир Меҳмонов 28.05.1990 12 1040 0 1 1
6 Леонид Кошелев 20.12.1979 12 986 1 0 0
7 Қаҳрамон Маҳаммаджонов 26.03.1990 12 981 0 4 0
8 Акрам Бахриддинов 02.10.1992 12 965 3 2 0
9 Денис Романенко 18.11.1974 11 963 -16 3 0
10 Собир Ҳамидов 29.09.1986 11 663 1 0 0
11 Рўзим Аҳмедов 03.05.1987 8 632 5 1 1
12 Азим Аҳмедов 04.01.1992 10 484 0 0 0
13 Абдураззоқ Жўраев 08.04.1988 5 290 2 0 0
14 Соҳиб Абдуллаев 27.08.1990 9 250 0 2 0
15 Виталий Почуев 25.08.1978 3 225 0 0 0
16 Ислом Жўраев 22.07.1992 3 207 -3 0 0
17 Ботир Тўрабоев 23.06.1992 2 105 0 0 0
18 Абдулазиз Султонов 21.08.1986 6 104 0 0 0
19 Аъзам Алиев 07.07.1991 2 101 0 0 0
20 Маҳсуд Ҳайитов 29.06.1989 1 90 0 0 0
21 Абдумалик Абдуллаев 11.05.1989 3 80 0 0 0
22 Расул Шуҳратов 08.08.1992 2 60 0 0 0
23 Обид Ҳакимов 02.10.1991 1 45 0 0 0
24 Муҳаммад Расулов 23.11.1991 2 34 0 0 0
Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:52, 13.07.2013.
Ўқилди: 3534 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.