Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Деку Саудияга кетиши мумкин бўлган "Сити" юлдузини "Барса"га ўтишга кўндирмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Барселона" спорт директори Деку таркибни кучайтириш устида ишламоқда. CaughtOffside нашрининг агентлик соҳасига яқин манбаларга таяниб хабар беришича, Деку "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силванинг вакиллари билан алоқада бўлиб турибди. Декунинг фикрича, португалиялик футболчи Ханс-Дитер Фликнинг ўйин тизимига жуда мос келади.

Бернарду Силванинг амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Келгуси ёзда португалияликни текинга қўлга киритиш мумкин бўлади. Шу билан бирга, агар "Манчестер Сити" пул ишлашни истаса, Бернардуни қишда арзон нархга сотиб олиш мумкин бўлади.

31 ёшли Силвага "Ювентус" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, португалияликка Саудия Арабистонининг "Ан-Наср", "Ал-Аҳли" ва "Ал-Қодисия" клублари ҳам йирик таклиф билан чиқишга тайёр.

Киритилди: 22:31, 06.10.2025.
Ўқилди: 2634 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9078]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3817]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3651]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2386]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2093]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1717]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1629]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1550]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1525]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик