Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Хави «Спартак» таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

“Metaratings.ru” нашрининг хабар беришича, «Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Хави Москванинг «Спартак» клубини бошқариш имкониятидан воз кечган.

Маълумотларга кўра, 45 ёшли испаниялик мутахассис билан «Спартак» алоқа ўрнатган, аммо у Россияда ишлаш вариантини қабул қилмаган.

Манбага кўра, “қизил-оқлар”нинг спорт директори Франсис Кахигао аввал “Лукойл” масъул ходимлари билан бош мураббий масаласини муҳокама қилган. Аммо Деян Станковичнинг ўрнига тайёр номзод мавжуд эмаслиги сабабли бу масала клуб кенгаши билан келишилмаган.

Аввалроқ маълум бўлишича, душанба куни бўлиб ўтган “Спартак” директорлар кенгаши йиғилишида Станковични жамоа бош мураббийи лавозимида қолдириш ҳақида қарор қабул қилинган. Москва жамоаси Россия Премьер-лигасининг 11 та туридан кейин 18 очко тўплаб, турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. “Спартак” етакчи ЦСКАдан 6 очкога орқада.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 17:01, 07.10.2025.
Ўқилди: 554 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик