"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр шартномаси якунлангач, клубни тарк этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 32 ёшли футболчи "Манчестер Юнайтед"да қолишни истамоқда, аммо бунинг учун у катта эҳтимол билан шартномани узайтириш учун маошининг сезиларли даражада пасайишига рози бўлиши керак. Манбага кўра, айни дамда Магуайр йилига 11 миллион евродан кўпроқ маош олади.
Жорий мавсумда Магуайр барча мусобақаларда еттита ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Ҳимоячининг "қизил иблислар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган.













