Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Кингсли Коман: «Бавария»да 20 дақиқа ўйнаш яхши­ми ёки «Ан-Наср»да ҳар ўйинда майдонга тушиш?»

Баҳо:
+ | -

Кингсли Коман Саудия Арабистонидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Вингер жорий мавсум Саудия Арабияси чемпионатида 4 та ўйинда 2 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.

— Сaудия Арабистон чемпионатида ўйнаётганизга қарамай, Франция терма жамоасига чақирув олганингиз сиз учун сюрприз бўлдими?
— Унчалик эмас. Мен Европада ўн йил ўйнаганман, у ердан кетганимга ҳали бир ой ҳам бўлгани йўқ. Маҳоратини шунча вақтда йўқотиб бўлмайди.

Мен ҳали ҳам “Бавария”даги ўша футболчиман. Бир йил ичида даражамни йўқотмайман (кулади). Мен ҳар доим терма жамоага ёрдам беришга тайёрман. Ўз даражамни сақлаб қолишимга ишонаман.

— Саудияга кетиш юқори даражадаги фаолиятнинг тугагани деган фикрларга қандай қарайсиз?
— Бу мураббийнинг ёки бу соҳани тушунадиган одамнинг фикри эмас. Мен бошқаларнинг фикрига аҳамият бермасликни ўрганганман.

Мен у ерда ўтган мавсумда “Бавария”дагига нисбатан анча кўп ўйнаяпман. Қайси бир яхши: “Бавария”да 20 дақиқа ўйнашми ёки ҳар бир учрашувда майдонга тушишми? Мен у ерда асосий футболчиман.

Мен “Бавария”нинг кийиниш хонасида ҳам муҳим шахс эдим, лекин ҳар иккинчи ўйиндагина майдонга тушсангиз, таъсирингиз табиий равишда камаяди, — деди “Ан-Наср” вингери Кингсли Коман.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:53, 09.10.2025.
Ўқилди: 1164 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.