Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Шесни тер Штеген ва "Барса" ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Войцех Шесни Марк-Андре тер Штегеннинг "Барселона"даги ҳолати ҳақида гапирди.

Каталонияликлар дарвозабони ўтган мавсумнинг катта қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборди ва ўтган ёзда яна бир бел операциясини бошдан кечирди. Бу мавсумда ёзда харид қилинган Жоан Гарсия асосий дарвозабон бўлиши маълум бўлди. Шесни иккинчи рақам ролини бажаради.

"Менимча, бу ёқимли ҳолат эмас. "Ювентус" билан ҳам худди шундай вазиятда эдим ва футболчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Мен буни Маркга маслаҳат бермайман, чунки у футболга ҳали кўп нарса бериши мумкин, лекин менимча, баъзида бу ишда баъзи қарорлар оғриқли бўлиши мумкинлигини тан олишга тўғри келади.

Клуб Жоанни ўз сафига қўшиб олишга қарор қилди ва кейинги 15 йил давомида "Барса"да ўйнаши мумкин бўлган жаҳон даражасидаги футболчини сотиб олиш имкониятига эга бўлди. Бу уни хафа қилса керак, чунки у кўп йиллар давомида жуда муҳим ўйинчи бўлган, лекин Марк жуда ақлли йигит ва менимча, у буни тушунади. Бу қарор нафақат клубнинг бугуни, балки келажагига ҳам тегишли.

Биз бу ёзда кўп гаплашдик, ўйлайманки, у тушунади. Ҳозир унинг учун энг муҳими - формага қайтиш, чунки у ўтган йилни ўтказиб юборди. Ҳозир у эски жароҳатини даволамоқда, шунинг учун, ишончим комилки, у тузалиб кетгач, футболга янада катта ҳисса қўша олади", - деди Шесни.

Киритилди: 18:50, 09.10.2025.
Ўқилди: 1548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6094]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [5981]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [5298]

Камавингага кутилмаган харидор чиқди [4806]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [3643]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3456]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3152]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2928]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2880]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2117]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик