Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолиблиги учун номзодларни айтди.
"Испания, Франция ва Аргентина - даъвогарлар.
Бразилияни қўшиш мумкин. Улар қайтишмоқда ва, эҳтимол, ҳозир улар яхши формада эмасдирлар, лекин уларда ажойиб ўйинчилар бор, энди эса ажойиб мураббий ҳам бор. Бразилиянинг тарихи ва таъсири бор," - деди "Ливерпуль" ва Аргентина хавбеки.













