Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Доннарумма сўнгги икки йилдаги энг паст баҳосини олди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Италия терма жамоаси сафида ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатмади.

"Скуадра адзурра" 74-дақиқага келиб эстонияликларга жавобсиз учта гол урди, аммо кўп ўтмай дарвозабоннинг қўпол хатоси туфайли гол ўтказиб юборди: Доннарумма оддий вазиятда тўпни қўйиб юбориб, рақибларга гол совға қилди - 3:1. Бу Эстония терма жамоасининг бутун ўйин давомидаги биринчи ва сўнгги аниқ зарбаси бўлди. Машҳур SofaScore статистик портали "скуадра Адзурра" посбонининг ўйинини 6,0 баллга баҳолади - бу сўнгги икки йил ичидаги шахсий антирекорд.

Сешанба куни Женнаро Гаттузо жамоаси ўз майдонида Исроил терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 13:00, 12.10.2025.
Ўқилди: 1482 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик