Кириш Регистрация
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм 1-2 Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум 0-1 ОКМК
18/03 22:45 Барселона 7-2 Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи

«Актобе» мағлуб бўлди, «Иртиш» ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Кеча Қозоғистон Премьер-лигаси 19-турининг қолган ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик футболчилар шарафини ҳимоя қилаётган жамоалардан бири кеча ғалаба қозонган бўлса, бири мағлубиятга учради.

"Актобе" клуби "Тобол"га имкониятни бой берди. Ўйин тақдирини пенальтидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Учрашувда Темур Кападзе асосий таркибга киритилди ва ўйинни алмаштиришсиз ўтказди. Гейнрих эса бу баҳсда қайдномага киритилмади. Бикмаев эса ҳамон жароҳатидан фориғ бўлмаганидан хабарингиз бор. "Актобе"нинг мавсумдаги иккинчи мағлубиятидан фойдаланган "Астана" пешқадам билан орадаги фарқни 6 очкога қисқартирди.

"Иртиш" эса "Тараз" меҳмони бўлди ва муҳим ғалабага эришди. Павлодарликларнинг ягона голини Иванов рақиб дарвозасига йўллади. Ушбу баҳсда Камолиддин Мурзоев 85-дақиқагача тўп сурди. У 40-дақиқада сариқ карточка олишга ҳам улгурганди. Улуғбек Бақоев эса ўйин қайдномасидан ўрин олмади. Мазкур ғалаба "Иртиш"ни 5-ўринга олиб чиқди ва улар 28 очкога эга бўлиб туришибди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:24, 15.07.2013.
Ўқилди: 3668 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.