Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Равшан Эрматов ОФК конференциясида иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 17–19 октябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо ассоциациялар ва минтақавий ассоциациялар президентлари ҳамда бош котиблари конференцияси ўтказилади. Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва бош котиб Аваз Максумов иштирок этади.

Тадбирда ФИФА Президенти Жанни Инфантино, ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа, шунингдек, ташкилотга аъзо мамлакатлар қаторида, УЕФА ва Океания Футбол Конфедерацияси вакиллари ҳам қатнашади.

“Глобал футбол экспертлари билан очиқ мулоқот ва тажриба алмашиш орқали биз ўз ассоциацияларимизга замонавий усулларни жорий этишга ёрдам берамиз. Осиё футболи янада ёрқин, барқарор ва жаҳон миқёсида намунали конфедерацияга айланмоқда”, дея қайд этган ОФК раҳбари.

Конференция доирасида икки очиқ мулоқот сессияси ҳам ўтказилади — бири аъзо ассоциациялар вакиллари билан, иккинчиси эса беш минтақавий футбол ассоциация (ASEAN, CAFA, EAFF, SAFF ва WAFF) бош котиблари иштирокида бўлиб ўтади.

Ушбу анжуман ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва ягона мақсад йўлида бирликни кучайтиришни мақсад қилган. Бу, ўз навбатида, ОФКнинг дунёдаги энг илғор конфедерациялардан бирига айланиш йўлидаги қатъий ниятини яна бир бор тасдиқлайди, дейилади расмий хабарда.

Тадбир 17 октябрь куни бошланади ва у ОФКнинг YouTube саҳифасида жонли эфирда намойиш этиб борилади.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 11:51, 16.10.2025.
Ўқилди: 545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.