Кириш Регистрация

Флик Араухога нима деганини айтди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Ла Лига доирасида ўз майдонида "Жирона" устидан ғалабани илиб кетди - 2:1. Ғалаба голини каталонияликлар иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда уришди. Ҳимоячи Рональд Араухо ўзини кўрсатди, у иккинчи бўлим охирида захирадан майдонга тушганди. Ўйиндан кейин "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бу борада изоҳ берди.

"Мен майдонга тушишдан олдин ундан сўрадим: "Нима деб ўйлайсан, бу позицияда ўйнай оласанми?" У "ҳа" деб жавоб берди. Унинг голидан жуда хурсандман - у доим юраги билан ўйнайди," - деди Флик матбуот анжуманида.

"Барселона" Ла Лигада "Реал"ни 1 очкога ортда қолдириб, пешқадамлик қилмоқда. Дарвоқе, Мадрид жамоаси тур ўйинини якшанба куни ўтказади.

Киритилди: 13:14, 19.10.2025.
Ўқилди: 6397 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик